Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Roche компанияси атиги 15 дақиқада SARS-CoV-2 антитаналарини аниқловчи тезкор тест ишлаб чиқаришни бошлайди

Roche компанияси атиги 15 дақиқада “ишончли ва тезкор” равишда SARS-CoV-2 вируси мавжуд дея гумон қилинаётган одамларни саралашга қодир бўлган антитаналарни аниқловчи тестни оммавий ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

Шу кунларда Швейцариянинг фармацевтика гиганти сентябрнинг охирида SD Biosensor компанияси билан ҳамкорликда Европа мувофиқлик белгисига (CE mark) эга бўлган барча мамлакатларда, шу жумладан Буюк Британияда SARS-CoV-2 антитаналарини аниқловчи тезкор тест қўллана бошлаши ҳақида эълон қилди.

SARS-CoV-2 антитаналарини аниқловчи тезкор тест тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида хизмат қилувчи тиббиёт ходимларига касаллик аломатлари намоён ва намоён бўлмаган инсонларда вирусни тезкор аниқлашда катта ёрдам беради.

Тезкор тест SARS-CoV-2 беморлар билан яқин алоқада ёки юқори хавфли муҳитда бўлган одамлар учун дастлабки скрининг текшируви бўлиб хизмат қилади.

Икки мустақил тадқиқот маркази тақдим этган 426 намуна асосида шуни кўриш мумкинки, тест 96,52% сезгирликка ва 99,68% ўзига хосликка эга.

Компания маълумотларига кўра, бошида ойига 40 миллион тезкор тест ишлаб чиқарилади, аммо бу йил охирига қадар уларнинг ҳажми камида икки баравар кўпаяди.

“COVID-19 пандемияси давом этар экан, соғлиқни сақлаш тизимлари хавф остида қолмоқда. Тезкор тестлар ўтказиш кўплаб мамлакатларда ҳанузгача муҳим аҳамиятга эга”, дейди Томас Шинеккер, Roche Diagnostics ижрочи директори. “Aйниқса, яқинлашиб келаётган грипп мавсумида даволанишнинг тўғри йўлини таъминлаш учун одамда SARS-CoV-2 ми ёки грипп эканлигини билиш муҳимдир. Аҳоли орасида COVID-19 вирусининг тарқалишини олдини олиш учун одамнинг инфекцион ҳолати тўғрисида тезкор жавоб олиш катта аҳамиятга эга”.

Манба

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech