Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида 13-Евроосиё фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва МДҲ мамлакатларида сўнгги 10 йилда фармацевтика бозори қай тарзда ривож топди? Кейинги 10 йилликда қандай стратегиялар кўпроқ самара беради? Бу саволлар жорий йилнинг 1-3 март кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган 13-Евроосиё фармацевтика форумида ўз жавобини топади.

Евроосиё иқтисодий комиссиясининг мазкур мамлакатлардаги регулятор органлари, халқаро ва маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, дистрибьютор корхоналар, дорихоналар тармоқлари вакиллари билан учрашиш имконини беруцвчи мазкур форум фармацевтика тармоғининг энг долзарб муаммолари борасида, шунингдек сектор ривожи тенденциялари ҳақида фикр алмашиш учун замин яратади.

Мазкур форумда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини риволжлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Темиров бошчилигидаги экспертлар, хусусан, “Зарур амалиётлар маркази” ДУК директори Азиз Дусматов, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК Наркотикларни назорат қилиш қӯмитаси раиси Исматжон Азизов, Ўзбекистон Республикаси фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Жалилов, агентлик директорининг маслаҳатчиси Мухаббат Ибрагимовалар иштирок этишмоқда.

Форумнинг бош мавзулари:

☑️ Евроросиё иқтисодий иттифоқи мамлатлари умумий фармацевтика бозори тараққиётининг ўзига хосликлари;
☑️ COVID-19 пандемияси ва унинг бозор ҳамда фармацевтика саноатига таъсири;
☑️ Евроросиё иқтисодий иттифоқи умумий қоидалари асосида дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш;
☑️ Евроросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида GMP инспекцияси;
☑️Ўзбекистон бўйлаб кенгайтирилган фокус-сессия.
☑️ Евроросиё иқтисодий иттифоқи ва МДҲ мамлакатлари бўйича фокус-сессиялар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech