Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Агентликда Россиянинг “АстраЗенека” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Россиянинг “АстраЗенека” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Агентлик директорининг ўринбосари Жамшид Эшмуродов Ўзбекистон фармацевтикасининг жадал ривожи, соҳанинг инвестицион жозибадорлиги хусусида сўзлаб берди.

Касалликларни ташҳислаш, даволаш ва олдини ораш соҳасига энг замонавий технология ва амалиётларни жорий қилиш борасида икки ўртадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган учрашувда Россия томонига “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери, унинг ҳудудида ташкил этилаётган Янги Фармацеатика техник университети хусусида ҳам маълумотлар берилди. Шунингдек, “АстраЗенека” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби борасида тушунтиришлар берилди.

Айтиш жоизки, “АстраЗенека” компанияси мамлакатимизда юқори технологик фармацевтик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech