Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Самарқанд вилоятидаги айрим тиббиёт муассасалари ички дорихоналарида назорат тадбирлари ўтказилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан Самарқанд вилоятидаги айрим тиббиёт муассасалари ички дорихоналарида  назорат тадбирлари ўтказилди

Соғлиқни  сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан 2021 йил II-IV чоракларда фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи давлат тиббиёт муассасалари дорихоналарининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича ўтказиладиган текширишлар режа-жадвалига мувофиқ, 2021 йил 14 июль куни Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят филиали, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ички дорихоналарида текшириш ишлари ўтказилди.

Текширувларда тиббиёт муассасалари томонидан лицензия талаб ва шартлари, шу жумладан “Дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом” ҳамда санитария талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу муассасаларга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар шаклидаги таъсир чоралари белгиланди.

Бугунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сирдарё ва Тошкент вилояти айрим тиббиёт муассасалари ички дорихоналарида ўтказилган назорат тадбирлари ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech