Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Самарқанд шаҳрида ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди

Сўнги йилларда юртимизда фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг жадал ривожланишини таъминлаш, соҳада бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция жалб қилиш ва инвесторларга қулай муҳит яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Самарқанд шаҳрида Савдо-саноат палатаси мажлислар залида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятда фаолият юритиб келаётган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи 100га яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мазкур тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров бошчилигида, Aгентликнинг Самарқанд ҳудудий бўлинмаси мутахассислари Ойдин Қаюмова, Жасур Кушаков ва Унарқул Эгамовлар иштирок этишди.

Тадбирколар билан очиқ мулоқотга ташриф буюрган Самарқанд вилоят ҳокими дастлаб, ҳудуддаги маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва чет элга экспорт қилинаётган фармацевтик маҳсулотлар билан танишди.

Тадбиркор ва ишбилармонларнинг ўз фаолиятлари давомида юзага келаётган муаммолар ҳамда янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятларда “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви ўтказиб келинаётгани яхши самара бермоқда.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда вилоят ҳокими ва масъуллар тадбиркорларнинг ечимини кутаётган масалаларини бирма-бир тинглади. Бўлиб утган мулоқот давомида тадбиркорлар фаолиятида учраётган тўсиқлар, қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга кўрсатмалар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech