Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Самарқандда Доривор ўсимликлар маҳсулотларининг Биринчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг 17 июнь куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “SOF EXPO SAMARKAND” кўргазмалар мажмуасида илк бора “Avicenna Heritage” деб номланган Доривор ўсимликлар маҳсулотларининг Биринчи халқаро кўргазмаси ўтказилади.

Ҳурматли доривор ўсимликларни етиштирувчи ва уни қайта ишловчи ҳамда доривор ўсимликлар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар! Сиз ҳам ушбу кўргазмада ўз маҳсулотларингиз билан иштирок этиш истагида бўлсангиз, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингизни сўраймиз:

(55) 705-07-05, (91)-906-07-70, (78)-150-60-06

Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбирда Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси, «Шарқ табобати» институти вакиллари иштирок этади. Шунингдек, тадбир доирасида олим ва мутахассислар томонидан тиббиёт ходимлари учун семинар- тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech