Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситасини ноқонуний сотган дорихонага чора кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти Қўшработ туман бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЖКБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳар Бобир Мирзо МФЙ Мерв кўчаси 73-А уй уй манзилида жойлашган «Azamat Vizin Farm» МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда, дорихона раҳбари томонидан (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган) "Регапен 300 мг” дори воситасини ҳар бир капсуласини 35000 сўмдан ҳисоблаб жами 6 донасини 280000 сўмга ноқонуний сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганган.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида дорихона кўздан кечирилганда, республика сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 151 флакон "Мидакс" 1% 10 мл, 801 капсула “Галара 75 мл”, 274 капсула "Регапен 300 мг”, 182 капсула "Регапен 150 мг” ва 1 флакон "Милримакс 5,0 мл” дори воситаси дорихонада ноқонуний сақланаётганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд шаҳар Бобир Мирзо МФЙ Мерв кўчаси 73-А уй манзилида жойлашган «Azamat Vizin Farm» МЧЖга 2019 йил 22 октябрда берилган 0582-QR-сонли лицензияни бекор қилиш ҳақида Самарқанд шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва «Azamat Vizin Farm» МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир килувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech