Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Самарқандда Ўзбекистон - Россия бизнес форуми бўлиб ўтмоқда

Форум иштирокчилари транспорт-логистика, саноат лойиҳалари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кичик ва ўрта бизнес ўртасидаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилади.

Бугун Самарқандда Ўзбекистон - Россия бизнес форуми бошланди. Тадбир 1 ва 2 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Форумда Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов, Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси Бобир Исломов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев, Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников, Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов, Россия ва Ўзбекистон вазирлик ва идораларининг бошқа раҳбарлари, йирик компаниялар, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирок этишмоқда.

Форумнинг биринчи кунида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев мамлакатимизнинг фармацевтик инвестицион жозибадорлиги ҳақида тақдимот орқали маълумот берди.

Шунингдек форумда транспорт-логистика, саноат лойиҳалари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кичик ва ўрта бизнес ўртасидаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, тадбир доирасида Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech