Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Самимий тилаклар ва эътибор сиз учун, азиз фахрийларимиз!

Юртда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, халқ хотиржам яшайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир. Тинчликсевар халқ сифатида ота-боболаримиз авлодлар орасида тинчликнинг қадрига етишни тарғиб қилиб, урушни батамом қоралаб келган.

9 майни Хотира ва қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.

Куни кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари Поп туманида истиқомат қилаётган икки нафар Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиларини байрам билан табриклаш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буюриб, совға-саломлар етказдилар.

Агентликнинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Маҳмуд Қамчинбоевнинг айтишича, сал кам бир асрни нишонлаётган фахрийлар Нажмиддин Қодиров ва Мирзарахмон Абдурахмановлар билан суҳбат қурилиб, оғир уруш дамлари эсга олинди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech