Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Санкт-Петербургда "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди

Санкт-Петербургдаги "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси доирасида Россиянинг “Фармасинтез” компанияси раҳбарияти билан онкологик препаратларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш лойиҳаси борасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари борасида музокаралар олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги томонидан ташкил этилган "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси 27 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўз ишини бошлади. Кўргазмада Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти, инвестиция лойиҳалари учун кенг имкониятлари борасида давра суҳбатлари ҳамда тақдимотлар ўтказилиши, шунингдек, юртимиз ишаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари намойиш этилиб, уларнинг россиялик ишбилармон доира вакилари билан учрашувлари уюштирилиши кўзда тутилган.

Мазкур кўргазма доирасида Санкт-Петербургга юртимизнинг фаолияти экспортга йўналтирилган 100 дан зиёд компаниялари: қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, маиший техника ва электроника, озиқ-овқат ва кимё саноати маҳсулотларини тақдим этувчи корхоналар, шунингдек Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи нуфузли компаниялар вакиллари ҳам ташриф буюришди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўргазмада ўз стенди билан иштирок этаётган қатнашчилар қаторида бўлиб, бу стендда Ўзбекистондаги илғор фармацевтик компаниялар, хусусан, "Dentafill Plyus", "Nika Pharm", "Uzgermed Pharm", "Remedy group", "Samo", "Optima Gloves", Fazo Luxe" МЧЖ корхоналарининг кўргазма маҳсулотлари ўрин эгаллаган.

Ташрифнинг биринчи кунида агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Aкбаров туберкулёз (сил), ОИВ-инфекциялари, онкология, қандли диабет, гепатит ва COVID-19 каби хасталикларини даволашга мўлжалланган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи «Фармасинтез» компанияси раҳбарияти билан учрашди. Музокаралар чоғи онкологик препаратларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш лойиҳаси борасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech