Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигидаги делегация Россиянинг Уфа шаҳрида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сонли “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш” тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида кеча, 14 октябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигидаги делегация Россиянинг Уфа шаҳрига ташриф буюрди.

Икки кунлик ташриф давомида Агентлик директори Уфа шаҳрида жойлашган “Фармстандарт –УфаВита” корхонасининг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиб рақамли маркировкалаш тизимини ўрганади ва айнан шу мавзуда корхона мутассадилари билан музокаралар олиб боради.

Эслатиб ўтамиз агентлик директорининг Россия Федерациясига ташрифи 16 октябргача давом этади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech