Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Саудия Арабистони ва Ўзбекистон компаниялари 14 та келишув ва англашув меморандумларини имзоладилар

Жидда шаҳрида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид бин Абдулазиз Ал-Фолиҳ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев иштирокида Саудия Арабистони ва Ўзбекистоннинг қатор компаниялари ўртасида инвестиция йўналишлари бўйича 14 та битим ва меморандумлар имзоланди.

Жумладан, “Азиаиммунопрепарат” МЧЖ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Саудия Арабистонининг “Jamjoom Pharma” компанияси ўртасида имзоланган умумий қиймати 10 млн. доллар бўлган келишув битими юртимизда дори воситаларини ишлаб чиқаришни ва улар экспортини йўлга қўйишни кўзда тутади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech