Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

"Saxovat universal farm" МЧЖга фармацевтик фаолият учун берилган лицензия тугатилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда Андижон вилоятида жойлашган “Saxovat universal farm” МЧЖда аниқланган лицензия талаб ва шартларини бир марта қўпол равишда бузилиш холатлари бўйича унга дори воситаларини ишлаб чиқариш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраб Андижон туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво ариза суднинг 2021йил 31 март кунидаги 4-1701-2103/512-сонли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва “Saxovat universal farm” МЧЖга фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Шу билан бирга, Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фармацевтик лицензиатларни рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, ишлаб чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш республикага ноқонуний йўллар орқал кириб келган дори воситаларини ри воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш ва реализация қилишга йўл қўймаслик тўғрисида яна бир бор огоҳлантиради.”

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech