Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бўлди.

2023 йил 23 ноябрдаги Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишдаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда ҳудудлардаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан бирма-бир учрашувлар ўтказилмоқда. Ҳудудлардаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилган.

 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бўлди.

Агентлик директори Сирдарёдаги 10 та ишлаб чиқарувчи корхоналарда бўлиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Корхоналардаги Харид масалаларини ўрганиш, маркировка, агрегация, рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш, ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи омиллар, ҳудудлардаги дорихоналар фаолиятини ўрганиш, рецепт асосида дориларнинг сотилиши ва бошқа муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Агентлик директори Абдулла Азизов Сирдарё вилояти ҳокимлигида хусусий секторда фаолият юритувчи фармацевтлар билан учрашиб, дорихоналарда фармацевтика хизмати сифатини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказди.
Дорихоналар фаолиятига сифат тизимини жорий этиш яхши дорихона амалиёти GPP Миллий Давлат стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йиғилишда ушбу Миллий стандарт талабларига мувофиқлик сертификатларни олиш бўйича ишларни жадаллаштириштириш юзасидан тушунтириш берилди.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишда давлат стандартлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, меҳнат муҳофазаси қоидалари, техника хавфсизлиги қоидаларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши таъминланиши ҳам эслатиб ўтилди.
Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона бинолари дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг физик-кимёвий, фармакологик ва токсикологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитларга эга бўлиши лозимлиги яна бир бор такидланди.
Ишчи гуруҳлар барча ҳудудларда амалий ёрдам бериш ишларини амалга оширмоқдалар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech