Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 август куни «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида» фармойиш қабул қилди.

Бугун президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан аввал миннатдорчилик мактублари топширилган 100 нафар тадбиркорлар қаторида фармацевтика тармоғи вакиллари ҳам борлигидан мамнунмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор”лар қаторида эътироф этилган:

Андижон вилоятидаги “Makro Farm Andijon” МЧЖ раҳбари Қуватов Журъатбек Дилшадбековични,
Наманган вилоятидаги “Merrymed farm” МЧЖ раҳбари Азизов Насим Нематовични,
Самарқанд вилоятидаги “Samarkand-England eco-medical” МЧЖ шаклидаги ҚК раҳбари Саиджонов Мунис Азизовични;

“Энг яхши солиқ тўловчи” тадбиркорлар орасида тилга олинган
Сирдарё вилоятидаги “Baxtteks-farm” МЧЖ раҳбари Ураков Қўзибойни;
Сирдарё вилоятидаги “Temur med farm” МЧЖ раҳбари Гафуров Умар Хасановични;

“Энг яхши экспортёр” дея тан олинганлар қаторида
Тошкент шаҳридаги “Dentafill plyus” МЧЖ раҳбари Исонбаев Саркор Равшановичларни бундай юксак эътироф билан табриклаб, Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги меҳнатларида бундан-да катта зарафарларни тилаб қолади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech