O‘zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi
Ру O`z Ўз En

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 август куни «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида» фармойиш қабул қилди.

Бугун президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан аввал миннатдорчилик мактублари топширилган 100 нафар тадбиркорлар қаторида фармацевтика тармоғи вакиллари ҳам борлигидан мамнунмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор”лар қаторида эътироф этилган:

Андижон вилоятидаги “Макро Фарм Андижон” МЧЖ раҳбари Қуватов Журъатбек Дилшадбековични,
Наманган вилоятидаги “Меррймед фарм” МЧЖ раҳбари Азизов Насим Нематовични,
Самарқанд вилоятидаги “Самарканд-Энгланд эсо-медисал” МЧЖ шаклидаги ҚК раҳбари Саиджонов Мунис Азизовични;

“Энг яхши солиқ тўловчи” тадбиркорлар орасида тилга олинган
Сирдарё вилоятидаги «Бахттекс-фарм» МЧЖ раҳбари Ураков Қўзибойни;
Сирдарё вилоятидаги “Темур мед фарм” МЧЖ раҳбари Гафуров Умар Хасановични;

“Энг яхши экспортёр” дея тан олинганлар қаторида
Тошкент шаҳридаги “Дентафилл плюс” МЧЖ раҳбари Исонбаев Саркор Равшановичларни бундай юксак эътироф билан табриклаб, Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги меҳнатларида бундан-да катта зарафарларни тилаб қолади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech