Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ШҲТга аъзо давлатларнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган конференцияси ўз ишини бошлади

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлатларнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган конференцияси бугун Хитойнинг Пекин шаҳрида ўз ишини бошлади.

Гибрид форматда, яъни ҳам онлайн, ҳам оффлайн кўринишда ўтаётган конференцияда ташкилотга аъзо давлатларнинг дори воситаларини назорат қилувчи органлари раҳбарияти ўз ҳисоботлари билан иштирок этишмоқда.

ШҲТ бош котиби Чжан Мин томонидан очиб берилган мазкур конференцияда Ўзбекистон номидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов онлайн қатнашди ҳамда йиғилганларни Ўзбекистон фармацевтикасининг бугунги ютуқлари ва истиқболдаги режалари билан таништирди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech