Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сифати кафолатланмаган дори воситаларини “яшил” йўлакдан олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Самарқанд халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқароси Г.Ф. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада унинг юклари орасида тегишли рухсатномаси бўлмаган, декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати 32 миллион сўмлик тиббиёт ускуналари борлиги маълум бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли қарорига кўра дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тегишли рухсатнома асосида олиб киришга рухсат берилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech