Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сифати кафолатланмаган шунингдек кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Жиззах шаҳри ҳудудида фуқаро Ж.Ш бошқарувидаги “NEXIA DOHC-2” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 27 миллион 735 минг сўмлик, 17 турдан иборат, 3263 дона дори воситалари ва тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди. Фуқаро Ш.Ж ушбу тиббиёт воситаларини шартли харидорга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида қўлга олинди.

46 миллион сўмлик дори воситаларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.О. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада автотранспорт воситасида фуқаро С.И.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган, жами 365 қутида умумий қиймати 46,1 миллион сўмлик 3 номдаги дори воситалари борлиги аниқланди.

Салкам 120 млн. сўмлик кучли таъсир этувчи дори воситалари фош этилди

Оҳангарон тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида фуқаро М.О. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 119,2 миллион сўмлик жами 993 дона “Тропикамид 10мг” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан божхона органлари суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech