Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сирдарё вилоятидаги фармацевтика корхоналар фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги "2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-4949-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари Сирдарё вилоятига ташриф буюришди.

Ташриф давомида вилоятдаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти ва мавжуд муаммоларни ўрганилди.

Жумладан "SARBONTEKS" ҚҚ МЧЖ, "BAXTTEKS-FARM" МЧЖ, "GULISTON MED TEXNIKA" ҚК МЧЖ, "REKA-MED FARM" ҚК МЧЖ, "TEMUR MED FARM" МЧЖ корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилиб, мавжуд ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган чекловларнинг оқибатларини юмшатиш масаласида Агентлик ўз ваколатида ёрдам беришга тайёрлиги билдирилди.

Маълумот учун, мазкур корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Россия федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Украина, Азарбойжон, Хитой ва Грузия давлатларига экспорт қилинади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech