Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сирдарёда божхоначилар 2 та ҳолатда 428 млн. сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасини фош қилишди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаро А.Ф. бошқарувидаги “Кобальт” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомобиль салонидаги 3 та қоғоз қутиларида хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, қиймати 87 млн. сўмлик 5 800 дона “Витал Вит К1” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Сайхунобод туманида ўтказилган ҳамкорликдаги яна бир тезкор тадбирда эса аввалдан кузатувга олинган фуқаро Т.О. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, шунингдек, сақлаш ва ташиш қоиларига риоя қилинмаган ҳолатда 58 та қоғоз қутиладар дори олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Мазкур 83 турдаги 5722 қути дори воситаларининг умумий қиймати 341 млн. 750 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech