Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сочи шаҳридаги “Евроосиё – бизнинг уйимиз” кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

Сочи шаҳрида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Россиянинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи органларига раислиги доирасида “Сириус” фан ва санъат боғида “Евроосиё – бизнинг уйимиз” кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад, МДҲ мамлакатлари ўртасида ҳамкорликдаги муваффақиятли лойиҳаларни намойиш этишдан иборат. Саноат кооперацияси, озиқ-овқат хавфсизлиги ва агросаноат комплекси, энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт ва логистика, молия ва ўзаро ҳисоб-китоблар, туризм, спорт, таълим ва ёшлар сиёсати - кўргазманинг тематик йўналишлари бўлди.

Кўргазмада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳам иштирок этмоқда.

Саноат кооперацияси, озиқ-овқат хавфсизлиги ва агросаноат комплекси, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, транспорт ва логистика, молия ва ўзаро ҳисоб-китоблар, туризм, спорт, таълим ва ёшлар сиёсати - кўргазманинг тематик йўналишлари бўлди.
Ўзбекистон кўргазмада 5 та миллий стенд билан иштирок этиб, унда саноат кооперациясига киритилган соҳалар (тўқимачилик, электротехника, қурилиш моллари, чармпойабзал, фармацевтика, кимё саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм) ва IT-PARK фаолияти акс эттирилди.
Павильонлар бўйлаб экскурсия давомида МДҲга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси фармацевтика саноати салоҳияти алоҳида таништирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech