Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қандай ҳуқуқларга эга?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729 Фармонига биноан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

➖ давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мамлакат фармацевтика тармоғини ривожлантиришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича ишини мувофиқлаштириш;
➖ Агентлик ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;
➖ дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини, шу жумладан чет элдан импорт қилинаётганларини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва сертификатлаш;
➖ Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни жалб қилиш;
➖ фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан тўғридан-тўғри маълумот алмашиш;
➖ фармацевтика тармоғининг эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш ва фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, уларни бошқариш масалаларини келишиш;
➖ белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ҳамда тарқатиш;
➖ фармацевтика корхоналарини GMP қоидаларига мувофиқлиги юзасидан сертификациядан ўтказиш;
➖ фармацевтика тармоғи мутахассисларининг малакасини ошириш.
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech