Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевнинг байрам табриги

Азиз юртдошлар!

Бутун Ўзбекистон аҳли мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрамини нишонламоқда. Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарих зарварақларига битилган. Барчангизни қутлуғ шодиёна – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги байрами билан чин қалбимдан табриклаймиз.

Шуниси қувонарлики, бугун замон билан ҳамнафас тарзда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида барқарор ўси­шга эришилаётгани, ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик асосида дунё халқлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилиб, тараққиёт пиллапояларидан дадил одимлаётганимиз юртимиз истиқболининг нақадар порлоқ эканлигини кўрсатиб турибди.

Ўтган 29 йил ичида юртимизда янги аҳоли турар-жой бинолари, тиббиёт муассасалари, спорт ҳамда маиший хизмат кўрсатиш иншоотлари барпо этилди.Фармацевтика соҳасида ҳам ўзига хос тараққиёт сари бурилишлар бўлди.

Қадрли юртдошлар! Бугун ҳар биримиз она Ватан мустақиллиги нақадар қадрли эканлигини чуқур ҳис қилиб турибмиз. Истаймизки, истиқлол нашидаси, байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин. Доимо хонадонингиздан қутбарака, қалбингиздан қувонч, юзингиздан табассум аримасин.
Шу тинчлик, фаровон ҳаёт поспонлари бўлиб қолайлик.

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром билан
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги директори Сардор Кариев
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech