Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Stop Covid” тиббий кўргазма майдони - коронавирусга қарши курашишда бирлашамиз!

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкентда “Stop Covid 19” марказлаштирилган тиббиёт кўргазмаси очилди. Икки кун давом этадиган кўргазмада тиббий соҳасида фаолият юритувчи корхоналар вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Тадбир ташкилотчиси бўлмиш Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар корхонаси вакилларининг сўзларига кўра, ҳозирги кунда бу каби кўргазмаларни ўтказиш муҳим. “Коронавирус пандемияси бутун дунёни қамраб олди. Барча соҳалар унинг таъсири остида қолди, иқтисодиётларга катта зарар етди. Мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси олдида янги инфекцияга қарши курашиш вазифаси пайдо бўлди. Бутун дунё шифокорлари бирлашган ҳолда хавфли касалликни енгишга бел боғладилар. Ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар, ишлаб чиқилаётган сўнгги ишланма ва маҳсулотлар ҳақида барча билиши зарур – оддий инсондан мутахассислар ва ишлаб чиқарувчилар. Бугунги майдон айнан шунинг учун ташкил этилди”.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам, албатта, бу тадбирдан четда қолмадилар. Қизлархон Бегматова, Ўзфармагентликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбарининг айтишича, тиббиёт йўналишида фаолият юритувчи корхоналар соҳадаги энг сўнгги ишланмаларни, инновацион технологияларни намойиш қилишлари учун бу ажойиб имконият. “Бу ерни талаб ва таклиф майдони десак муболаға бўлмайди”, дейди Қизлархон Бегматова.

 “Stop Covid” тиббий кўргазма майдонида коронавирус инфекциясини даволаш ва тарқалишига қарши курашиш учун тиббиёт ва лаборатория ускуналари, диагностика тестлари, тиббий буюм ва анжомлар, шахсий ҳимоя воситалари ва фармацевтика воситалари тақдим этилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech