Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сурхондарёда Ўзбекистон ва Афғонистон Ислом Республикаси ишбилармонлари иштирокида Бизнес-форум бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 24–26 май кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари иштирокида Бизнес-форум бўлиб ўтади.

Ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этишдан кўзланган мақсад, Афғонистон Ислом Республикаси билан ўзаро савдони янада кенгайтириш, икки давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида турли соҳаларида ҳамкорлик алоқалари ривожлантириш, Афғонистон Ислом Республикаси инвесторлари учун қулай бизнес муҳитини яратиш бўйича олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқишдан иборатдир.

Ўз маҳсулотлари билан мазкур тадбирда иштирок этиш истагида бўлган фармацевтика соҳасидаги барча маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниялар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:

Шарофиддин Мирхаитов (93) 547-22-22
Саидқул Холматов (90) 680-78-78

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech