Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ўрганилди

Жорий йилнинг 15-18 апрель кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Инвестиция лойиҳалари мониторингини олиб бориш ва фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Абдурауф Абдуллаев ҳамда Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари бўлинмалари раҳбарлари ҳудудларда фармацевтика соҳаси бўйича амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ҳолатини жойларга чиққан ҳолда ўргандилар.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Музрабод туманида “Алпомиш Сервис Инвест” ХК томонидан умумий қиймати 3,44 млн. евролик “Бир марталик тиббиёт шприцлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Осиё Дармон Сервис” МЧЖ томонидан қиймати 3,5 млн. АҚШ долларилик “Тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ҳамда Бойсун туманида “Ҳаётбек Бойсун” МЧЖ томонидан умумий қиймати 85,0 минг АҚШ долларилик “Гален перепаратларини (йод, бриллиант кўки, меновазин) ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаларининг амалга оширилиши жараёни ўрганилди.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида “TRAST MED FARM” XК томонидан умумий қиймати 280,0 минг АҚШ долларилик “Гален препаратларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Шаҳрисабз туманида “Modern Galen Farm” МЧЖ томонидан қиймати 670,0 минг АҚШ долларилик “Гален перепаратларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Миришкор туманида “Gold Biomed” МЧЖ томонидан қиймати 7,0 млн. АҚШ долларилик “Инъекцион ва инфузион эритмалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳалари ҳолати билан танишиб чиқилди.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида “Samarkand England Eco-Medical” МЧЖ ҚК томонидан умумий қиймати 9,0 млн. АҚШ долларилик “Инфузион эритмаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва умумий қиймати 2,64 млн. АҚШ долларилик “Таблетка ва капсула шаклидаги тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “PHARM PARTNERS GROUP” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,4 млн. АҚШ долларилик “Тиббиёт ПЭТ идишлари ва буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Пастдарғом туманида “Fortuna Urgut Medical” МЧЖ томонидан қиймати 4,5 млн. АҚШ долларилик “Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Самарқанд туманида “Multi Fruite Korea” МЧЖ ХК томонидан қиймати 20,0 млн. АҚШ долларилик “Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Жомбой туманида “Полидар Фарм” МЧЖ томонидан қиймати 0,6 млн. АҚШ долларилик “Шамчалар (суппозиторий) ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ҳамда Пайариқ туманида “Сифат элегант сервис” МЧЖ томонидан қиймати 0,3 млн. АҚШ долларилик “Тиббий қўлқоплар, болалар тагликлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳалари юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Мониторинг давомида лойиҳалар доирасида мавжуд муаммолар аниқланиб, уларнинг ечими юзасидан ҳудудий вилоят ҳокимликларининг тегишли бошқармалари билан музокаралар олиб борилди ва таклифлар берилди. Шунингдек, лойиҳа ташаббускорларини келгусида қўллаб-қувватлаш мақсадида улар билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишилиб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech