Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 5-6 май кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, доривор ўсимликларни қайта ишлаш, транспорт ва логистика соҳалари”га ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.

“Санъат саройи” биносида бўлиб ўтаётган мазкур тадбирда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзэлтeхсаноат”, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзчармсаноат”, “Ўзбекзаргарсаноати”, “Ўзёғмойсаноат”, “Ўзсаноатқурилиш материаллари” ва “Хунарманд” уюшмалари вакиллари иштирок этишмоқда.

Тадбир доирасида тармоқ корхоналари томонидан маҳсулот харид қилиш бўйича битимлар тузилиб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш истагини билдирган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан техник жиҳатдан ҳамкорлик қилиш меморандумлари имзоланмоқда.

Шунингдек, ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасидан йирик саноат ва ҳудудий корхоналар билан ҳамкорликда янги турдаги маҳсулотларни саноат кооперацияси асосида маҳаллийлаштириш бўйича келишувларга эришиш кўзда тутилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech