Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Танзила Нарбаева: «Дори воситаларини нотиббий мақсадда ишлатиш ёшларимиз, қолаверса, миллат келажагига раҳна солиши аниқ»

Танзила НAРБAЕВA, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси:

“Маълумки, аҳоли орасида шифокор тавсиясисиз ўзини-ўзи даволаш одат тусига кирган. Бу эса кўплаб салбий оқибатларга олиб келаётганини кузатяпмиз. Дорихоналарда сотилаётган кучли таъсир этувчи дори воситаларининг суъистеъмол қилинаётганлиги, уларнинг асосан ёшлар томонидан нотиббий мақсадларда қўлланилаётганлиги ачинарли ҳолдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йил давомида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний айланиши бўйича келиб тушган мурожаатлар асосида, қарийб 50 минг ўрам дори воситаси мусодара қилинган.

Бундай дори воситаларини нотиббий мақсадда ишлатиш ёшларимиз, қолаверса, миллат келажагига раҳна солиши аниқ. Умид қиламизки, кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш орқали биз ёш авлоднинг соғлиғи ва келажагига бўлган катта хавф-хатарнинг олдини олган бўламиз”.

Манба

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech