Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери илмий-ўқув қисмларини яратиш лойиҳасининг Муҳокама баёни имзоланди

Жорий йилнинг 19 июль куни, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Эксимбанки билан Муҳокама баёнини (MOD) имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон қарорининг ижросини таьминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Корея Эксимбанкининг Иқтисодий тараққиёт ҳамкорлик (EDCF) жамғармаси ҳамкорлигида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш” лойиҳасини сифатли амалга ошириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш, Корея Эксимбанки EDCF жамғармасининг 10 йиллик имтиёзли давр билан йилига 0,15% миқдорда 40 йил муддатга ажратиладиган 83,7 млн. долл. миқдордаги кредит маблағлари эвазига режалаштирилган.

Ушбу баён мазкур лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрларини белгиловчи ҳужжат бўлиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг директори С.Х. Кариев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Ш. Кудратов ҳамда Корея Эксимбанки EDCF жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари И.Чо жаноблари томонидан имзоланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech