Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган "Зардекс" дори воситасини ноқонуний сотган дорихонага чора кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлими томонидан ўткаизлган тезкор тадбир натиждасида “OMAD FARM O'TTIZ” МЧЖга қарашли дорихонада қонунга хилоф равишда дори воситалари сотилаётганлиги ва тадбир натижасига кўра 34 дона “Зардекс” дори воситалари борлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида баённома расмийлаштирилган.

Маълумот учун, ушбу дори воситаларига республика сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги аниқланган. Шу боис, мазкур дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш, фойдланиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш таъқиқланган.

Юқоридаги ҳолат бўйича Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмасининг Тошкент шаҳар, Посира МФЙ, ТашГРЕС мавзе, 25-уй, 4-хонадон манзилида жойлашган “OMAD FARM O'TTIZ” МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2021 йил 8 февралда берилган TS №854-сонли лицензияни бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва “OMAD FARM O'TTIZ” МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

Элатиб ўтишимиз жоиз, Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 23-моддасига кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш мақсадида сақлаш, ташиш таъқиқланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир килувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech