Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тест натижаси манфий, аммо симптомларга эга беморлар нима қилиши керак?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова айрим муҳим саволларга жавоб қайтарди.

- Икки марта коронавирусга тест топширдим, иккаласида ҳам тест натижаси манфий чиқди, лекин ўзимни жуда ёмон ҳис қилаяпман, ўзимда коронавируснинг ҳамма симптомларини кузатаяпман. Поликлиникага мурожаат қилганимда тест натижаларингиз манфий деб мени даволашдан бош тортишаяпти. Бундай ҳолатда қандай йўл тутай?

Бугунги кунда тез тиббий ёрдам, амбулатор поликлиника ва шифохоналарга тиббий ёрдам олиш учун қилинаётган мурожаатлар ва СЭОМ муассасаларига тест топшириш учун навбатда турганларнинг аксариятида касаллик мавжуд эмас, уларнинг асосий қисмида ваҳима ҳукмрон бўлмоқда. Ҳурматли фуқаро, Сизда агар натижалар манфий булса, сизда коронавирус касаллиги эмас, бошқа касалликнинг аломатлари бўлиши мумкин. Оилавий шифокорингизга мурожаат қилинг.

- Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда коронавирусдан вафот этган фуқароларнинг касаллиги нега яширилди?

Хабарингиз бор ССВ томонидан касалланганлар ҳақидаги маълумотлар кунига камида 4 марта эълон қилинади. Касалликни яширишдан эса ҳеч қандай мантиқ йўқ. Шу билан бирга, статистик маълумотлар шифохонага ёки поликлиникага мурожаат қилган беморлар бўйича эмас, касаллик аниқланиб якуний ташхис қўйилган беморларга нисбатан қайд қилинади.

- Тиббиёт олий ўқув юртида ўқийдиган ҳомиладор қизимга карантин зонада ишлашга розилик ёзилган тилхатга қўл қўйдириб олишибди...

Карантин зонасида ишлаш учун ёш боласи бор, ҳомиладор, катта ёшдаги, сурункали касалликларнинг оғир шаклларига чалинганлар жалб қилинмайди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech