Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тиббиёт ниқоби қандай техник шартларга мос бўлиши керак?

Бугунги шароитда, тиббиёт ниқоби ҳар бир фуқаронинг кундалик ҳаётида муҳим ва ажралмас буюмга айланиб улгурди. Пандемия сабабли, тиббиёт ниқоби ишлаб чиқариш хажмлари бир неча марта ошди ва улар аҳоли ўртасида юқори талабга эга. Ниқоб ўзига юклатилган вазифаларни самарали бажариши учун, ишлаб чиқарувчилар уларни тайёрлашда тиббиёт ҳимоя воситаларига қўйиладиган барча техник талабларга қатъий амал қилишлари зарур. Қуйида тасдиқланган стандартларга мувофиқ, нотўқима полотнодан тайёрланадиган тиббиёт ниқобларига қўйилган асосий талаблар келтирилган.

Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ниқобларига қўйилган талаблар O’zDSt 3452:2020 давлат стандарти билан тартибга солинади. Ушбу стандарт EN14683:2014 «Masks medical. Requirements and test methods» стандарт талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 2020 йилнинг 1 июлидан кучга кирди.

Ушбу стандартга мувофиқ, тиббиёт ниқобларига қўйилган асосий параметрлар ва хусусиятлар ўрнатилган, хусусан тиббиёт ниқоблари қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши шарт:

– Фильтрлаш (олд) қисми (корпус);
– Эластик ленталар, улар ёрдамида ниқоб бошга тақилади.
– Ниқобнинг юқори қисмини мослашувчан шаклга келтириш учун мўлжалланган пластик сим.
 
Истеъмолчилар билан келишилган ҳолда тиббиёт ниқоби турли рангларда ишлаб чиқарилиши, шунингдек, ҳар ҳил шаклга ва тузилишга, қўшимча функцияларга, хусусан, юз қисмини ёпиб турадиган қаватга (фойдаланувчини юзини ҳар-ҳил томчилар сачрашидан ҳимоя қилиш учун) ва терлашга қарши функцияли ёки бу функциясиз ёхуд бурун фиксаторига (бурун шаклига мослашувчан бўлиб, юзга ёпишиб туриши учун) эга бўлиши мумкин. Фильтрлаш қисми (корпус) фильтрация қаватдан иборат бўлиб, иккита ташқи қаватлар орасида жойлашган бўлиши лозим.
 
Ниқобдан фойдаланганда, ниқоб қатламларга ажралмаслиги, парчаланмаслиги ва йиртилмаслиги керак. Ниқоб фильтрлаш қисмида 1 ммдан катта бўлган қаттиқ икки томони очиқ тешиклар, йиртилишлар бўлиши ва сирти ифлосланишига йўл қўйилмайди. Ниқобнинг ўрамсиз оғирлиги 10 граммдан кўп бўлмаслиги ва қуйидаги жадвалда кўрсатилган катталикда бўлиш керак.
 
Узунлиги (корпус),

 

см

Узунликдан четлашиш,

 

см

Эни  (корпус)

 

см

Энидан четлашиш (корпус),

 

см

Эластик лентанинг узунлиги, см Эластик лента узунлигидан четлашиш,

 

см

Эластик лентанинг кенглиги,

 

мм

Пластик симнинг узунлиги,

 

см

Пластик симнинг эни, мм
17,5 ±0,5 9,0 ±0,5 18,0 ±2,0 2 дан 3 гача 15 дан 20 гача 2 дан 3 гача
 
Хом-ашё ва материалларга қўйилган талаблар

Ниқоб ишлаб чиқаришда қуйидаги материаллар ишлатилади:

– нотўқима аллергия чақирмайдиган полипропилен полотно (Spanbond);
– фильтр қилувчи нотўқима полотно қавати (Melt-blown);
– армирланган пластик сим;
– эластик лента;
 
Мавжуд норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлган бошқа ўхшаш материалларни ниқоблар ишлаб чиқаришда фойдаланишга ҳамда тайёр маҳсулотга қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган импорт маҳсулотларни ишлатишга йўл қўйилади.
 
Қадоқлаш
 
Ҳар бир ниқоб 5 тадан 100 тагача бўлган миқдорда полиэтилен плёнкадан (ГОСТ 12302 асосида) тайёрланган пакетга жойлаштирилган ҳолда қадоқланиши мумкин. Ниқоб билан тўлдирилган пакетнинг очиқ тарафи ёпиштирилади. Ниқобларни букилиши ва эгилишига йўл қўйилмайди.
 
Маркировка
 
Қадоқланган ниқоб ёзуви ва ранги ўчмайдиган босма шаклда терилган ҳамда қадоққа ёпиштирилган маркировкага эга бўлиши лозим.
 
 
Маркировка қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:
 
– ишлаб чиқарувчи-тайёрловчининг номи, ишлаб чиқариш ва юридик манзили, телефон рақамлари;
– маҳсулот номи ва қўллаш бўйича кўрсатма;
– ўлчамлари, см;
– партия рақами;
– қадоқдаги ниқоб сони, дона;
– ишлаб чиқарилган сана (йил, ой);
– кафолатла сақлаш муддати (йил, ойгача);
– сақлаш шартлари;
– штрих код (агар мавжуд бўлса);
– ушбу стандартга хавола.
 
Ниқобларни ташиш ва сақлаш

Қадоқланган тиббиёт ниқобларини исталган транспорт воситалари орқали транспортнинг ушбу тури учун мўлжалланган юк ташиш қоидаларига амал қилинган ҳолда ташиш мумкин. Ташишда ниқоблар солинган идиш ташқи ва механик таъсирлардан ҳимояланган бўлиши лозим. Тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқарувчи корхона томонидан тайёрланган идишларда 40°С градусдан юқори бўлмаган иситиладиган бинода ва ҳаво намлиги 70% ошмаган шароитида ўрамларда сақланиши шарт. Ташишда ниқоб идиши намлик таъсиридан ҳимояланган бўлиш керак. Тиббиёт ниқобларини ёғлар, органик эритувчилар, кимёвий моддалар, захарли ва ниқобга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа нарсалар билан биргаликда ташиш таъқиқланади.

Ниқобларнинг сақлаш муддати – ишлаб чиқарилган санадан 5 йил ҳисобланади.

Манба

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech