Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган хорижий ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдиги ПФ-6221-сон Фармони 12-бандига мувофиқ, тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган хорижий ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

☑️ Улар қуйидагилар:

▪️ Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати бошқармаси (FDA), АҚШ.
▪️ Европа мувофиқлиги (CE) сертификатини беришга ваколатли органлар, Европа Иттифоқи.
▪️ Европа дори воситалари агентлиги (EMA), Европа Иттифоқи.
▪️ Фармацевтика ва тиббий буюмлар агентлиги (PMDA), Япония.
▪️ Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги (MFDS), Корея Республикаси.
▪️ Дори воситалари ва тиббий буюмлар назорати агентлиги (MHRA), Буюк Британия.

✅ 2021 йил 1 июндан бошлаб мазкур ташкилотларнинг талабларига асосан сертификатланган тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказилишида лаборатория синовларидан ўтказилмайди ҳамда ўрнатилган тартибда ўн беш иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилади.

Эслатма: Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech