Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тиббиёт ниқоби олиб келиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Тошкент. 2020 йилнинг 24 февраль куни 43 ёшли А.А., ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасида 32 ёшли Б.Б., га Эрон давлатидан 2 млн. дона тиббиёт ниқоби олиб келиб беришини ваъда қилиб, Б.Б., дан 15.950 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни олдиндан олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, олган пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича А.А., айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва  унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, фирибгарлик жинояти қурбони бўлишингизни олдини олиш мақсадида, маҳсулот харид қилишда расмий дилерлар ёки расмий савдо офислари харид қилишингизни тавсия қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

__

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech