Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида янги ўқитиш тизими жорий этилади

Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари ўқув жараёнига босқичма-босқич кредит-модуль тизимини жорий этиш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида кредит-модул ўқитиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. 

Ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ўқувчилари, олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари, бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида тингловчилари ҳамда клиник ординатор (резидент)лар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг мақсади — юқори малакали, рақобатбардош, соғлиқни сақлашнинг замонавий халқаро стандартларга жавоб бера оладиган тиббиёт кадрларни тайёрлаш ҳамда таълим олувчиларда мустақил таълим олиш, таълим сифатини бошқарган ҳолда тиббиётнинг тегишли соҳаларида амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш, талабаларнинг модулларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.

Кредит-модул ўқитиш тизими ўқув жараёнининг қуйидаги шаклларидан иборат:

аудитория машғулотлари - маъруза, назарий, амалий, семинар, лаборатория машғулотлари, ўқув (клиник) амалиёти;

аудиториядан ташқари машғулотлар - илмий кутубхонада ишлаш, мустақил ишлар, индивидуал маслаҳатлар, клиник вазифалар, ишлаб чиқариш (малака) амалиёти, курс иши (лойиҳаси), битирув малакавий иши,таълим олувчилар илмий анжуманларда қатнашиши, магистратура мутахассисликларида илмий фаолият турлари ва ҳ.к.

Модуллар қуйидагилар орқали амалга оширилади:

кредит бирликларини ҳисобга олган ҳолда ўқув режадаги ҳар бир модули учун дастурлар;

ҳар бир модулнинг аудитория иши: маърузаларнинг матн ва презентациялари, назарий, амалий, семинар ва лаборатория машғулот режалари, мультимедиа билан таъминлаш, амалий кўникмаларни ва компетенцияларни ўзлаштириши учун жиҳоз ва симуляторлар (тренажёрлар);

таълим олувчиларнинг мустақил ишлаши: уй вазифаси учун матнлар тўплами, ҳар бир модул учун ўз-ўзини назорат қилиш материаллари, реферат ва курс иш (лойиҳа)лари мавзулари, электрон кутубхона, видеотека (видео кутубхона), амалий кўникмалар ва компетенцияларни ўзлаштириши учун жиҳоз ва симуляторлар (тренажёрлар);

таълим олувчилар билимини назорат қилиш: тестлар, ҳар бир модул учун назорат саволлари, жумладан, объектив тизимлаштирилган клиник имтиҳон (ОSCE), объектив тизимлаштирилган имтиҳон (ОSE) ва бошқалар учун топшириқлар;

амалиёт ўтказиш: ташкилот (муассаса)лар билан шартномалар тузиш, ўқув ва ишлаб чиқариш (малака) амалиёти, курс иши (лойиҳаси), битирув малакавий ишини ўтказиш режалари ва дастурлари, ҳисобот ҳужжатлари шакллари ва бошқалар;

магистратура мутахассисликларида илмий фаолият юритиш: илмий–тадқиқот иши, илмий амалиёт ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш учун мавзу ва материаллар, ҳисобот ҳужжатлари шакллари ва бошқалар.

Ўқув режасидаги барча турдаги ўқув ишларининг юкламалари кредитлар (кредит бирликлари)да белгиланади. 1 кредит (кредит бирлиги) таълим йўналиши, мутахассислик хусусиятларини инобатга олган ҳолда Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади, камида 30 ва 36 гача академик соатга тенг белгиланиши мумкин.
  
Дастурларнинг юкламалари қуйидагилардан иборат:

ўрта махсус профессионал таълим йўналишларида камида 60 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 30 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

бакалавриат таълим йўналишларида камида 60 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 30 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

магистратурада камида 72 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 36 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

клиник ординатура (резидентура) ва бирламчи мақсадли ихтисослаштиришда – камида 72 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 36 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади.

Бир кредит бирлиги умумий иш ҳажми давомийлиги 45 дақиқа, 30-36 академик (ёки 22,5-27 астрономик)соатга мувофиқ келади.

Таълим олувчининг ҳафталик ўқув юкламасининг максимал ҳажми 45-54 академик соатни, яъни 1,5 кредит бирлигини ташкил этади.

Модул ўқув юкламасини кредит бирликларида ҳисоблаш ўрнатилган тартиб бўйича унинг иш ҳажмини 30-36 академик соатга бўлишдан келиб чиқиб, у 0,5 гача яхлитлаш орқали амалга оширилади. Модул бўйича синов ва курс лойиҳалари (ишлари)нинг иш ҳажми модулнинг кредит бирлигида умумий ўқув юкламаси таркибига киради.

Ишлаб чиқариш (малака) амалиётнинг 1 ҳафтаси 1,5-4,0 кредит бирлигида ифодаланади. Таълим йўналиши ва мутахассислик хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш (малака) амалиёти модулини тўлиқ амалга ошириш мақсадида ҳафталар сони кўпайтирилиши мумкин.

Семестр бўйича бир имтиҳон 1 кредит бирлиги (3 кунгача тайёргарлик кўриш ва 1 кун имтиҳон топшириш)да ифодаланади.

Магистратура ва клиник ординатура (резидентура)да, бирламчи мақсадли ихтисослаштиришда семестр якуни бўйича аттестация (ярим йиллик, йиллик) ўтказилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech