Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун навбатдаги “меҳнат ярмарка”си ўтказилди

Ўз ишини бошлаш, бандликнинг ўзига мос вариантини топиш, мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш ёки ҳунар ўрганиш – бугунги кунда Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро исталган йўналишда ўзини топа олиши мумкин. Хоҳиш бўлса бас.

Албатта, ишнинг сизга маъқул келиши, қолаверса, ойлик масаласи ҳам муҳим. Демак, таклиф ҳам бу ерда муҳим рол ўйнайди.

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 20 июль санасида Тошкент шаҳар прокуратурасининг ташаббуси билан, шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ҳамда шаҳар бандлик бош бошқармалари ҳамкорлигида шаҳримиздаги банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Мазкур меҳнат ярмаркасида Тошкент шаҳрининг Миробод, Яшнабод, Янги ҳаёт, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Юнусобод, Сиргели, Яккасарой, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Учтепа туманида жойлашган туман тиббиёт бирлашмалари умумий 180 та ўрта махсус тиббий маълумотли тиббиёт ходимлари ҳамда 470 та олий маълумотли тиббиёт ходимлари учун шунингдек, "GRAND PHARM TRADE" MCHJ дорихоналар тармоғи, "Koinot Radiotexnika Mollari" МЧЖ (03) дорихоналар тармоғи ҳамда "ANVAR FARMSERVIS" MCHJ (А5) дорихоналар тармоғи фармацевтик маълумотга эга кадрлар учун ўзларида мавжуд жами 120 га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун ташкил қилинган навбатдаги меҳнат ярмаркасида Тошкент Тиббиёт Академияси, Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент педиатрия институти, Тошкент фармацевтика институтининг битирувчи талабалари ва шаҳримиз аҳолиси мавжуд ҳамда янги яратилаётган иш ўринлари билан яқиндан танишиб, иш берувчилар томонидан талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқа масалаларда керакли маълумотларга эга бўлишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech