Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифалари бериш аттестациялари фақат оғзаки шаклда олинади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика маркази директори Аҳрор Ярқулов билан суҳбат.
— Малака тоифаси бериш бўйича миллий ва халқаро тажриба ўртасида қандай фарқлар бор?
Мамлакатимизда 75 минг нафардан ортиқ шифокор бўлса, улардан 48,1 фоизи малака тоифасини олишга муваффақ бўлган.
Аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш — биз учун энг мақбул йўл. Шу мақсадда малака тоифалари қаторига учинчи тоифани киритдик. Иккинчи малака тоифасини олиш учун 5 йилдан 7 йилгача ишлаш керак. Тиббиёт олий ўқув юртларини тамомлаган иккинчи малака тоифаси олиш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган кадрлар учинчи малака тоифасини олиши мумкин. Бу эса уларга хусусий секторда иш бошлашларига қўл келади. Бу тажриба бошқа мамлакатларда йўқ.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, малака тоифасини олиш учун тиббиёт ва фармацевтика ходимлари махсус тайёргарлик кўради, авваламбор, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, унинг филиаллари ва тиббиёт олий ўқув юртларидаги, шунингдек, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларидаги малака ошириб, узлуксиз касбий тиббиёт таълимида тўпланадиган кредитлар ҳажмини йиғади, ўзларининг назарий билимлари ошириб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлайди.
— Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш бўйича қандай ижобий ишлар амалга оширилмоқда?
Марказимиз энг замонавий компютер қурилмалари билан жиҳозланган. Барча маълумотлар электрон тизимга бирлаштирилган. Электрон дастурлар билан боғлиқ 12 та патентга эгамиз. Бу борада кўплаб ташкилотлар ва давлат идоралари ҳавас қилгулик натижаларга эришганмиз, деб бемалол айта оламан.
Бундан ташқари сўнгги икки йилда аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаларини бериш жараёнига қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев суҳбатлашди