Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

TIBTEXNIKA” МЧЖ Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси фаолияти ҳақида

Ўтган йилнинг 12 ноябрь, куни Бухоро шаҳрида “TIBTEXNIKA” МЧЖ Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонасининг иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу лойиҳанинг қиймати 12,6 млн. доллар (шундан 8,8 млн. доллари хорижий инвестициялар ва кредитлар) бўлиб, лойиҳа 2 босқичдан иборат ҳамда Жанубий Кореянинг “Noanix”, АҚШнинг Reno Medical ва “Olex Hnojewyj Ltd” компаниялари билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичи 2019 йил декабрь ойида амалга оширилган бўлиб, 5,4 млн. долларлик маблағлар (шундан 1,8 млн. доллари хорижий инвестициялар) ўзлаштирилиб, тиббий буюмлар (коронар стент, корона балон, диагностик катетер, интродюсер ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва 84 та янги иш ўринлари яратилган. Натижада йиллик 15,6 млн. долларлик 450 минг дона тайёр маҳсулот ва 7 млн. доллардан ортиқ экспорт имкониятига ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилган.

Бугунги кунда корхона томонидан қиймати 7,2 млн. долларлик (шундан 7,0 млн доллари хорижий кредитлар) лойиҳанинг 2-босқичи амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа 2021 йилнинг 2 чорагида ишга туширилиши кутилаётган бўлиб, лойиҳа доирасида янги турдаги тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва уларни қоплаш (вакутейнерлар ишлаб чиқариш ҳамда тиббий буюмларни ҳар хил қопламалар билан қоплаш) йўлга қўйилади ва 66 та янги иш ўринлари яратилади. Натижада йиллик 9,4 млн. долларлик тайёр маҳсулот ва тиббий буюмларни қоплаш ва 7 млн. доллардан ортиқ экспорт имкониятлари ишга туширилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech