Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент шаҳрида BMB ZA’FARON бренди тақдимоти бўлиб ўтди

Маълумки, Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароити доривор ўсимликларнинг қимматли турларини етиштириш учун жуда қулай саналади. Бу ҳақида Шарқнинг буюк табиби Абу Али Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида алоҳида таъкидлайди. Жумладан, асарда заъфароннинг 100 дан ортиқ турдаги касалликларни даволашда ишлатилишини таъкидлаган.

Шуни таъкидлаш лозимки, юртимизда заъфарон плантациялари 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида барпо этилмоқда.

BMB ZA'FARON янги бренди учун заъфарон плантациялари BMB SHIFO шўъба корхонаси томонидан 2020 йилда яратилган. Жиззах вилоятининг Бахмал туманида доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослаштирилган мазкур корхона мамлакатимизнинг энг қулай ва экологик тоза ҳудудларидан бирида фаолият олиб боради.

Мазкур бренд заъфарон маҳсулоти маҳаллий ва хорижий мутахассислар томонидан юқори баҳоланиб, тегишли сертификатлар билан тасдиқланган.

2021 йилнинг 5 февраль куни BMB Trade Group компанияси пойтахтимиздаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида давлат ва жамоат арбоблари, хорижий давлатларнинг юртимиздаги дипломатик ваколатхоналари, эл ардоғидаги санъаткорлар, ишбилармонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда таниқли блогерлар иштирокида заъфарон махсулотининг BMB ZA'FARON бренди тақдимоти ўтказилди.

Мазкур тақдимот ҳамкорлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи-савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш инновацион ривожлантириш Миллий Палатаси, KAFIL суғурта компанияси ва “Шафран” илмий-тадқиқот маркази иштирок этишди.

Тадбир аввалида, BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқуловга кириш сўзи берилди ва тадбир тантанали очиқ деб, эълон қилинди.

Сўнг заъфарон фойдали хусусиятларини ўрганишда катта ҳисса қўшган табобат илми султони Абу Али Ибн Сино сиймоси акс эттирилган саҳна кўриниши меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.

Соҳа мутахассислари томонидан иштирокчилар эътиборига тақдим этилаётган заъфарон махсулотининг янги BMB ZA'FARON бренди ҳақида тадбир меҳмонлари томонидан ижобий фикрлар билдириб ўтилди.

Шунингдек, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кафедра мудири, профессор, тиббиёт фанлари доктори Феруза Ибрагимовна Хамрабаева шафран дамласини тайёрлаш ва унинг инсон организми учун фойдали хусусиятлари ҳақида нутқ сўзлади.

Тақдимот давомида иштирокчилар Ўзбекистон халқ артисти моҳир опера ижрочиси Рамиз Усмоновнинг қўшиқ-садолари остида, инсон саломатлиги учун шифобахш бўлган заъфарон дамламасидан таътиб кўришди.

BMB ZA'FARON бренди остида тақдим этилаётган заъфарон маҳсулотининг тариҳи ҳамда ишлаб чиқариш жараёнини ўзида тўлиқ ва батафсил мужассам этган маҳсус видеоролик намойиши ҳам тадбир қатнашчилари ўртасида алоҳида унутилмас таассурот қолдирди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Олим Арзикулович Хакимов ҳамда BMB TRADE GROUP компанияси ижрочи директори Абдурашид Шаруфутдинов ўзаро хамкорлик хақидаги Келишув имзоладилар.

Шунингдек, BMB TRADE GROUP компанияси Бош директори Бахтиёр Зулфиқоров заъфарон экспорти юзасидан Саудия Арабистонининг "STE" компанияси Бош директори жаноб Убайдуллох билан дистрибьюторлик, компаниянинг тижорат директори Мирғулом Усманов ҳамда Гана давлатининг “Hairmik Ventures” косметика компанияси бош директори Эммануэлла Квофи хоним билан “фьючерс” шартномалари онлайн форматида имзоланди.

Ушбу имзоланган шартнома ва келишувларнинг асосий аҳамияти шундаки, мамлакатимиз рахбарияти томонидан маҳаллий махсулотларни экспорт хажмини янада оширишга ва экспорт бозорларини жуғрофиясини, шу жумладан Яқин Шарқ ва Африка давлатлари мисолида янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Тақдимот шукуҳини ошириш мақсадида мамлакатимизнинг таниқли санъат намоёндасидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова томонидан халқ орасида машхур бўлган хит қўшиқлари ижро этилди.

Барча иштирокчиларга BMB ZA'FARON бренди махсулоти тадбир ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совға сифатида тарқатилди. 

Умуман олганда, BMB ZA'FARON брендининг бўлиб ўтган тақдимоти мамлакатимиз ички заъфарон бозорида янги ўйинчи пайдо бўлишини англатади. Бу эса ўз навбатида доривор ўсимликлар бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга ёрдам беради. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech