Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. дори воситаларини қиммат нархларда муомалага киритиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, бошқа бир фуқарога Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган 20 дона “Remdesivir Jubi-R” дори воситасини ҳар бирини 900 минг сўмдан, Украина давлатида ишлаб чиқарилган 20 қути “Цереброкурин” дори воситасини ҳар бир қутисини 410 АҚШ долларидан ҳисоблаб жами 9 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.А. хорижда ишлаб 130 дона “Covifor” (Remdesivir Injectio) дори воситасини ҳар бир донасини 650 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 84,5 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Худди шундай, фуқаро Р.Ш. ва Ф.А.лар олдиндан тил бириктириб, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган 21 дона “Remdesivir for injection” дори воситасини ҳар бир донасини 850 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 17,8 млн сўмга сотган вақтида Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech