Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти оғир жудоликга учради. Институтнинг бош иқтисодчи Холлиев Мурод Хамроевич 58 ёшда бевақт вафот этди

Холлиев Мурод Хамроевич 1964 йилнинг 25 июлида Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент Халқ хўжалиги институти тугатгач, Бухоро вилояти Қоракўл тумани 3585-сонли Жамғарма банки коммунал тўловлар инспектори, катта инспектори, 1994 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент вилоят бўлимининг Ички аудит бўлими етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Корпоратив мижозлар билан ишлаш мувофиқлаштириш бош бошқармаси Иқтисодий таҳлил бўлими етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Банк бўлимларини бошқариш маркази Иқтисодий таҳлил бўлими бош мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Банк бўлимларини бошқариш маркази Иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки иқтисодий таҳлил ва статистика департаменти Корператив мижозлар билан ишлаш бошқармаси Мижозлар билан муносабатлар бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент вилоят бўлими Бекобод филиали бошқарувчиси лавозимларида фаолият юритган.

2021 йил 19 апрелдан Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти бош иқтисодчиси лавозимда ишлаган. Институтнинг ривожланишида улкан хисса қўшган.

Холлиев Мурод Хамроевич институтда фидокорона меҳнат қилиб, эзгу ишлари билан чуқур из қолдирди. Ўзининг ҳамкасблари ўртасида малакали мутахассис, оқ кўнгил ва самимий дўст сифатида катта обрў-эътибор қозонган.

Институт жамоаси мархумнинг оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Холлиев Мурод Хамроевич ёрқин хотираси қалбимизда абадий қолади.

Марҳумнинг охиратини обод қилиб, яхши амалларини ўзига хамроҳ қилсин ва яқинларига сабр берсин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech