Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти таянч докторантура (PhD) қабулини эълон қилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 02-20/5286 - сонли мурожаати ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 сентябрдаги 08-09/12583 – сонли хатига асосан Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти 2022 йил учун таянч докторантура (PhD) қабулини эълон қилади.

2022 йил учун таянч докторантура қабули қуйидаги ихтисосликлар бўйича эълон қилинади:

Таянч докторантура:

14.00.30 – Эпидемиология
15.00.01 – Дорилар технологияси
03.00.12 -  Биотехнология
03.00.04 – Микробиология ва вирусология
14.00.36 – Иммунология ва аллергология

Керакли хужжатлар:

Институт директори номига ариза;
Меҳнат дафтарчаси (тасдиқланган нусҳаси);
Олий таълим муассаси бакалаврияти ва магистратура (клиник ординатура) дипломларнинг нусҳалари;
Эълон қилинган мақола ва тезислар нусҳалари;
Паспорт нусҳаси;
Маълумотнома ва таржимаи ҳол (объективка);

Таянч докторантура (PhD) танловида қатнашувчи талабгорлар томонидан ихтисослик ва чет тили бўйича кириш имтихонлари топширилади. Ҳужжатлар 2021 йилнинг 20 октябргача қабул қилинади. Кириш имтихонлари жорий йилнинг 5-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Барча талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг http://phd.mininnovation.uz/ веб-сайтида рўйхатдан ўтишлари лозим.

Манзил: Тошкент шаҳри Ч.Айтматов кўч. 37 уй.
Телефон: + 99871 234-77-97 +998 97 197-88-38

агентлиги Матбуот хизмати                                                                                                
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech