Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти вакант лавозимлар учун танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти қуйидаги вакант лавозимлари ставкаларига танлов эълон қилади:

1. Умумий эпидемиология лабораториясига илмий даражага эга катта илмий ходим лавозимига – 0,5;
2. Микробиология лабораторияси мудирлигига, фан доктори (фан номзоди, PhD) даражасига эга – 0,5; илмий даражага эга катта илмий ходим – 1,0;
3. Вирусология лабораторияси мудирлигига, фан доктори (фан номзоди) илмий даражасига эга – 1,0;
3. Бактериология лабораториясига  илмий даражага эга етакчи илмий ходим лавомизига – 1,0; катта илмий ходим лавозимига – 1,0; кичик илмий ходим лавозимига – 1,0;
4. ВSL- лабораторияси мудирлигига, фан доктори (фан номзоди) илмий даражасига эга - 1,0; илмий даражага эга етакчи илмий ходим лавозимига – 1,0;
5. Озуқа муҳитлари лабораториясига илмий даражага эга катта илмий ходим лавозимига -1,0;
6. Юқори технологиялар лабораториясига илмий даражага эга катта илмий ходим -1,0;
7. Зардобларни тозалаш ва концентрациясини ошириш лабораториясига илмий даражага эга катта илмий ходим лавозимига – 1,0;
8. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган микроорганизмлар миллий коллекцияси маркази мудирлигига, фан доктори (фан номзоди) илмий даражасига эга – 1,0; катта илмий ходим лавозимига илмий даражага эга – 0,5;
9. Биотехнология лабораториясига илмий даражага эга катта илмий ходим лавозимига – 0,5;
10. Раҳбар секретари лавозимига – 1,0;
11. Раҳбар ўринбосари секретари лавозимига – 1,0;
13. Электрик лавозимига – 1,0;

Тақдим этиладиган хужжатлар: Танловда иштирок этиш учун Ариза,  Маълумотнома, Диплом ва илмий даража дипломи нусхаси. Ҳужжатларни PDF-шаклда tashrivs@umail.uz электрон манзилига ёки Институт маъмуриятига тақдим  этишингиз сўралади.

Институт манзили: Тошкент шахри, Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси 37 уй. Телефон: 97-7317691;  99-8807599;  99-8483426

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4899-сон қарорининг  6-иловасига асосан ташкил этилган лабораториялар штат бирликларини тўлдириш мақсадида ўтказилади.

Институт илмий ходимларига Фанлар Академияси Илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнат ҳақи тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар  эълон чоп этилган кундан 1 ой давомида қабул қилинади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech