Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент вилоятида дори воситаларини рецептсиз сотмаслик масаласида йиғилиш ўтказилди

Тошкент вилояти Бўка тумани Тиббиёт бирлашмасининг мажлислар залида Тошкент вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси томонидан навбатдаги навбатдаги йиғилиш ташкил этилди.

Мазкур йиғилишда Бўка ва Пискент туманлари ДПМ мутахассислар, Бўка ва Пискент туманларидаги фаолият юритаётган фармацевтик маҳсулотларни чакана реализация қилувчи дорихона раҳбарлари, мудирлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирда Тошкент вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси раҳбари Сахоб Омилов, ДПМ врачлари томонидан беморларга рецепт ёзишда амалдаги тартибга риоя қилиш, шунингдек дорихона ходимлари томонидан рецепт асосида бериладиган дори воситаларини рецептсиз сотмаслик, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига йўл қўймаслик ҳақида тушунтириш берди.

Йиғилишда шунингдек, пандемия даврида аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилиниб, қатанашчилардан келиб тушган саволларга атрофлича жавоб қайтилди ва иштирокчилар ўз таклиф ва мулоҳазалари билан Тошкент вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмасига мурожаат этишлиги мумкинлигини таъкидланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech