Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент вилоятида ҳиндистонлик тадбиркор билан фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида “Heat Healthcare Pvt Ltd” корхонаси бошқарувчи директори Девендра Матхурия билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур компания 2013 йилда Аҳмадобад шаҳрида (Гужарат штати) ташкил этилган бўлиб, турли хил касалликларни даволаш ва жарроҳлик мақсадларида кенг қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Қайд этиш жоиз, Д.Матхурия 2020 йил февраль ойида Ўзбекистонда бўлиб, республикамизда фармацевтика соҳаси равнақи йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, фармацевтика эркин иқтисодий зоналари, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолияти билан танишган ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича бирламчи келишувларга эришган.

Суҳбат чоғида ҳинд тадбиркори жорий йил Тошкент вилоятининг Зангиота туманида юрак-қон томир ва онкологик касалликларни даволашда қзлланиладиган дори воситаларини ҳамда антибиотиклар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech