Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент вилоятидаги айрим тиббиёт муассасалари ички дорихоналарида назорат тадбирлари ўтказилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан республика худудидаги Тиббиёт муассасалари ички дорихоналарида ўтказилаётган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Соғлиқни  сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан 2021 йил II-IV чоракларда фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи давлат тиббиёт муассасалари дорихоналарининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича ўтказиладиган текширишлар режа-жадвалига мувофиқ, 2021 йил 10-11 июн кунлари Тошкент вилояти Силга қарши кураш диспансери, Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси, Паркент туман тиббиёт бирлашмаси ички дорихоналарида текшириш ишлари ўтказилди.

Текширувларда тиббиёт муассасалари томонидан лицензия талаб ва шартлари,  шу жумладан “Дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом” ҳамда санитария талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу муассасаларга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар шаклидаги таъсир чоралари белгиланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech