Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкентда "Гиёҳвандлик залолатга элтувчи йўл", "Ноқонуний дори воситалари ва психотроп моддалар сотилишининг салбий оқибатлари" мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Жорий йил 20 октябрь куни, Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари ва талабалар ўртасида "Гиёҳвандлик залолатга элтувчи йўл", "Ноқонуний дори воситалари ва психотроп моддалар сотилишининг салбий оқибатлари" мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.

Миробод туманининг 110- сонли умумтаълим мактаби катта фаоллар залида ташкил этилган ушбу тадбирга Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.О.Қуранбоев, Подполковник Ш.С.Отамуродов, ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи У.Б.Жуманиёзовлар ҳурматли спикерлар сифатида таклиф этилди.

Қолаверса, Тошкент фармацевтика институти Ўқув ишлари бўйича проректор З.А.Юлдашев, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор И.Р.Сагатов ҳамда Токсикологик кимё кафедраси доценти Д.А.Зулфиқориевалар тадбирда ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Мутахассислар талабаларни бугунги кунда гиёҳвандлик моддалари, психотроп дори воситалари, кучли таъсир этувчи моддалар билан боғлиқ жиноятлар статистикаси билан таништириб ўтди. Тошкент шаҳри ҳудудида 9 ой давомида ушбу тур жиноятлари бўйича жами 1017 та ҳолат аниқланган. Буларнинг, 646 таси ушбу моддаларни сақлаш, 43 таси етиштириш, 35 та ҳолат контрабанда йўли билан, қолган жиноятлар ёшлар орасида тарғибот, жалб қилиш, дорихоналарда рўйхатга олинган ва алоҳида тартиб асосида сотиладиган (прегабалин, лирика...) дори воситаларининг рухсатномасиз сотилиши ҳолатлари юзасидан аниқланган. Ушбу жараён мобайнида 114 кг синтетик ва гиёҳвандлик моддалари далилий ашё сифатида йўқ қилингани маълум қилинди.

Тадбир сўнгида, талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволлар юзасидан мутахассислар томонидан керакли жавобларни олишди. Ҳамда, бутун дунёнинг глобал муаммоси бўлиб қолаётган ушбу иллатга қарши ҳамиша ҳушёр курашиш ва бўлажак мутахассис, масъул шахс сифатида сергагликка чорланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech