Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ТошВЗИТИ ходими Марат Маъмуров Франциянинг университетига таълим олишга юборилди

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4899-сонли қарорининг 1-иловаси 66-банди билан “Олимлар ва ўқитувчиларнинг етакчи биотехнология марказларида таълим олиши ва стажировка ўташини, шунингдек, магистрантлар ва PhD-докторантларнинг таҳсил олишини ташкил этиш” бўйича топшириқ берилганди.

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти томонидан мазкур топшириқ ижроси доирасида мазкур институт кичик илмий ходими Марат Маъмуров 2022 йилнинг сентябрь ойида Франциянинг Париж-Сакле Университетида (ARWU топ-13) "Дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотларини такомиллаштириш" мутахассислиги бўйича таълим олишга юборилди.

Айтиш жоизки, Марат Маъмуров жорий йилда "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Франция элчихонаси ва Campus France агентлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган танловда иштирок этиб, магистратура таълим дастури бўйича "Жамғарма стипендиати" деб эътироф этилганди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech