Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Туркия ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Туркия ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ҳукумати вакиллари Туркия Республикасига ташриф буюрдилар. Ташриф доирасида жорий йилнинг 26-декабр куни Туркия палаталари ва биржалари иттифоқида Туркия ишбилармон доиралари вакиллари билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Туркия ишбилармонлари вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг вазирлик, идора ва уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.

 Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Туркия вице-президенти Жевдед Йилмаз кириш сўзи билан очиб бердилар. Шундан сўнг Ўзбекистонга қизиқиш билдирган турк компаниялари вакилларининг нутқлари тингланди.

 Якунда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича алоқаларни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳам иштирок этиб, Ўзбекистон ва Марказий Осиё фармацевтика бозори, инвесторлар учун имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумотлар тақдим этилди, бозор ҳажмининг динамик ўсиши ва қулай географик шароитларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқилди.

Бизнес-форумда “AbdiIbrohim” компаниясининг халқаро бозорлар бўйича вице-президенти Кўксал Улген, “Bome Trivitron“ тижорат директори Ҳилми Ток, Туркия фармацевтика ишлаб чиқарувчилар уюшмаси бош директори Доктор Сами Турк ўғли, “Universal Certification“ компанияси бош менежери Усмон Чамчи каби тармоқ мутахассислари ва тадбиркорлар иштирок этди ҳамда музокаралар олиб борилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech